Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

оятларнинг тартиби тавқифий эканлигига далолатдир. Пайғамбар с.а.в. «Бароа»ни аниқ қилмаганлари учун Усмон р.а. ўз ижтиҳоди билан, уни «Анфол»га қўшдилар. «Иқноъ» китобининг соҳиби нақл қилишича, ибн Масъуднинг «Мусҳаф»ида «Бароа»да басмала, яъни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» мавжуд. Ривоят қилишларича, саҳобалар оятларнинг тартибида ихтилоф қилишмаган-у, лекин суралар тартибида ихтилофли мусҳафлар тузишган. Масалан, ибн Масъуднинг мусҳафи сураларнинг тартиби жиҳатидан Усмоний мусҳафдан фарқ қилади. Унинг аввалида «Фотиҳа», кейин «Бақара», кейин «Нисо», кейин «Олий Имрон» бўлса, Усмоний мусҳафда эса аксинча - аввалида «Фотиҳа», кейин «Бақара», кейин «Олий Имрон», кейин эса «Нисо»дир. Иккала мусҳаф ҳам нозил бўлган тартибда эмас. Айтишларича, Алий р.а.нинг мусҳафи сураларнинг нозил бўлиш тартиби билан тартибланган. Яъни, мусҳафни аввали «Иқро», кейин «Ал-Муддассир», «Нун», «Қалам», «Муззаммил», «Таббат», «Таквир», «Саббаҳа» ва ҳоказо. Маккий суралар давом этган, кейин эса Маданий суралар тартибланган. Буларнинг ҳаммасидан кўриниб турибдики, саҳобаларнинг бир-бирига нисбатан тартиби уларнинг ижтиҳоди билан тартибланган. Шунинг учун ҳам Қуръонни ўқиётганда ҳам, намозда ҳам, ўрганишда ҳам сураларни тартиб билан ўқиш вожиб эмас. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. тунда намоз ўқиётганларида «Нисо» сурасини «Олий Имрон»дан олдин ўқиганлар. Аммо Қуръонни тескари ўқишдан қайтарилган далилга келсак, битта сурадаги оятларни тескари ўқиш кўзда тутилган.


Жаброил а.с. Расулуллоҳ с.а.в.га нозил бўлган Қуръоннинг ҳаммасини ҳар йили бир маротаба ўқиб берардилар. Расулуллоҳ с.а.в. вафот этган йиллари эса Қуръоннинг ҳаммасини икки маротаба ўқиб бердилар. Ойиша р.а.дан, у киши эса Фотима р.а.дан ривоят қиладилар: Менга Расулуллоҳ с.а.в. бир сирни айтдилар: «Жаброил а.с. менга Қуръонни ҳар йили бир маротаба ўқиб берарди, бу йил икки маротаба ўқиб берди, ажалим етганини кўряпман». Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Айтадиларки: «Расулуллоҳ с.а.в.га ҳар йили бир маротаба Қуръон ўқиб бериларди, вафот қилган йиллари икки маротаба ўқиб берилди».

 

Жаброил а.с. Қуръонни ҳар йили бир марта ўқиб кўрсатарди, деганнинг маъноси оятларни бир-бирига нисбатан тартибини ва сурадаги оятлар тартибини ўқиб кўрсатишдир. Чунки Китобни ўқиб кўрсатди дегани унинг жумлаларини, сўзларини ва тартибини аниқ баён этишдир. Расулуллоҳ с.а.в. вафот этган йиллари икки марта Қуръонни ўқиб кўрсатди, деганнинг маъноси оятларни бир-бирига нисбатан тартибини ва сурадаги оятлар тартибини ўқиб кўрсатди деганидир. Ҳадислардан сураларни бир-бирига нисбатан тартибини ўқиб кўрсатди деган нарса ҳам тушунилиши мумкин. Лекин оятларнинг тартиби ҳақида очиқ айтилган саҳиҳ ҳадислар борки, улар сураларнинг бир-бирига нисбатан тартибига ва сурадаги оятларнинг тартибига далолат қилади. Масалан, мана бу ҳадис: «Мана бу оятларни мана бундай дейилган сурага қўйинглар». Суралар Оллоҳ Таолонинг ҳукми билан Жаброил а.с. воситасида бошланиб, тамом бўларди. Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ с.а.в. бисмиллаҳир роҳманир роҳийм тушгунича суранинг охирини билмасдилар».

 

106-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260